"Таълим тизимини такомиллаштириш: мақсад ва вазифалар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди
2026-01-20 17:00:00 / Янгиликлар

"Тараққиёт стратегияси" марказида қатор вазирлик ва ташкилотлар масъуллари иштирокида "Таълим тизимини такомиллаштириш: мақсад ва вазифалар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев, вазирлик масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Тадбир давомида "Такомиллашаётган "Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси, хусусан мактабгача ва мактаб таълими соҳасига доир зарур ўзгаришлар, кутилаётган натижа ва янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, масъуллар томонидан ОАВ вакилларининг мавзуга доир саволларига атрофлича жавоб берилди.
