“2026 йилда малака ошириш курсларини янги сифат босқичига кўтариш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди
2026-01-10 12:05:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва A.Avloniy номидаги институт томонидан “2026 йилда малака ошириш курсларини янги сифат босқичига кўтариш” мавзусида семинар-тренинг бошланди.
Тадбирни Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев ва институт ректори Абдували Исмаиловлар очиб бериб, малака ошириш тизимини ривожлантириш, сифат ва самарадорликни ошириш масалаларига тўхталдилар.
Жорий йилнинг 8-9 январь кунлари ўтказилаётган семинарда узлуксиз малака ошириш курсларини ташкил этиш тартиби, қайта тайёрлаш платформалари билан ишлаш, шунингдек, рақамли таълим муҳитида давоматни назорат қилиш, биометрик ва геолокация технологияларини таълим жараёнига интеграция қилиш масалалари бўйича машʼғулотлар олиб борилмоқда.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад педагогларнинг касбий ривожланишини тизимли йўлга қўйиш, малака ошириш жараёнларини замонавийлаштириш, рақамли ечимларни кенг жорий этиш ҳамда 2026 йилда малака ошириш курсларини янги сифат босқичига олиб чиқишдир.
