Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди
2025-12-09 14:00:00 / Янгиликлар
Бугун “9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Тизимда коррупцияга қарши самарали чоралар кўрилмоқда. Коррупциявий хавфларни камайтириш учун вазирлик функциялари қайта кўриб чиқилди, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси бўйича йўл хариталари амалга оширилмоқда. Давлат хизматлари соддалаштирилиб, 10 дан ортиқ хизмат рақамлаштирилди, муддати икки баробар қисқарди, 8 турдаги ҳужжат талаби бекор қилинди.
Таълим ташкилотларида “ҳалоллик вакцинасига” асосланган махсус дастурлар, ўқувчилар ва тарбияланувчилар учун антикоррупция дарслари жорий этилди. ГРАСE дастури доирасида ёшлар учун ҳалоллик ва адолат тамойилларини тарғиб этувчи фаол ишлар олиб борилмоқда.
Тадбир иштирокчилари вазирлик фаолияти ҳақида батафсил маълумот олдилар, саволларига жавоб ва фикр алмашиш имкониятига эга бўлди.
