Мактабгача ва мактаб таълими вазири бошчилигидаги делегация Доҳа шаҳрида
2025-11-25 09:00:00 / Янгиликлар
Ташриф доирасида делегация вакиллари WISE 12 глобал саммитида иштирок этди.
Тадбирни расмий равишда Шайха Моза бинт Насир Ал-Миснед очиб берди.
Маълумот учун: унда Қатар давлатининг олий мартабали меҳмонлари, халқаро ташкилотлар ва ҳукумат вакиллари,қатор мамлакатлар таълим вазирлари ҳамда элчихоналари раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, тадбир доирасида Таълим вазирлари иштирокида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди.
Унда инсон капиталини ривожлантиришда таълим тизимининг роли, рақамли ёндашувлар ва инновацион ечимларнинг аҳамияти, халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
