“Ўрта таълимда STEM” лойиҳаси бўйича инвестиция битими имзоланди
2025-11-18 16:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасида “Ўрта таълимда STEM” лойиҳаси бўйича инвестиция битими имзоланди.
Мазкур битим 2025–2030 йиллар давомида Республикадаги 200 та мактабда STEM фанлари (фан, технология, муҳандислик ва математика) бўйича замонавий ўқув лабораторияларини яратиш ва уларни жиҳозлашни назарда тутади.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Осиё тараққиёт банки Президенти Масато Канда ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Темур Комилов иштирок этди.
Шунингдек, томонлар 100 млн долларлик мазкур лойиҳанинг юқори стратегик аҳамияти, унинг таълим инфратузилмаси ва сифатини оширишдаги муҳим ўрнини алоҳида қайд этди.
