"Таълим — коррупциядан ҳоли" мавзусида семинар ўтказилди
2025-11-11 15:30:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларда фаолият юритувчи 800 дан ортиқ ходимлар иштирокида "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" доирасида "Таълим — коррупциядан ҳоли" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Адлия вазирлиги вакиллари, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, туман бўлимлари бошлиқлари, директор ва педагоглар иштирок этишди.
Йиғилишда соҳада коррупцияни олдини олиш, тизимни шаффоф ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр алмашилди.
