Йил якуни бўйича таҳлилий ҳисобот
“Ўзавиация” агентлиги томонидан
2024 йилнинг январь-декабрь ойларида амалга оширилган
ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
“Ўзавиация” агентлигининг 2024 йилга мўлжалланган Ташкилий тадбирлар режасига мувофиқ қуйидаги ишлар амалга оширилди:
I. Парвозлар хавфсизлиги йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар.
-20 та сертификация текширувлари ўтказилган, мазкур текширувда 293 та камчиликлар аниқланиб уларни бартараф этиш юзасидан ташкилот ва корхоналарга инспекторлик тақдимномалари киритилган.
- 71 та инспекция ва 7 та комплекс текширувлари ўтказилган. Ушбу тадбирлар жараёнида жами 336 та камчилик аниқланиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарурий
чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва назоратга олинган.
- хаво кемаларининг техник ҳолатини баҳолаш бўйича 115 та инспекция текширувлари ўтказилди.
Текширувлар натижаларига кўра 33 та давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, 97 та парвозга яроқлилик гувоҳномаси, 22 та шовқин бўйича гувоҳнома, 40 та радиожихозлар бўйича гувоҳнома расмийлаштирилди. Тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш натижаларига кўра 2 та хорижий техник хизмат кўрсатувчи ташкилотни тан олиш тўғрисидаги гувоҳнома берилди.
Авиакомпанияларнинг муроажатлари бўйича 214 та техник ҳужжатларни (Техник хизмат кўрсатиш дастурлари, Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича йўриқномалар, Минимал ускуналар рўйхатлари, Ерда хизмат кўрсатиш бўйича қўлланмалар, Техник хизмат кўрсатиш шартномалари, Ҳаракатлар режалари) тасдиқлаш
ва мувофиқлаштириш бўйича ишлар якунланди.
- Режадан ташқари “Қўқон” аэродромида инспекция текшируви ўтказилди, натижада баъзи бир камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этишга қаратилган тегишли тавсиялар берилди. “Қўқон” аэродроми фаолият олиб бориши учун “Ўзавиация” агентлигининг 22 AD-“Қўқон” аэродромига 1-йил муддатга (2025-йил 14-июнга қадар) сертификат тақдим қилинди.
- Режадан ташқари “Мўйноқ” аэродромида инспекция текшируви ўтказилди, натижада баъзи бир камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этишга қаратилган тегишли тавсиялар берилди. “Мўйноқ” аэродроми фаолият олиб бориши учун “Ўзавиация” агентлигининг
21 AD-“Мўйноқ” аэродромига 1-йил муддатга (2025-йил 30-апрельга қадар) сертификат тақдим қилинди.
- Режадан ташқари “Шахрисабз” аэродромида инспекция текшируви ўтказилди, натижада баъзи бир камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этишга қаратилган тегишли тавсиялар берилди. “Шахрисабз” аэродроми фаолият олиб бориши учун “Ўзавиация” агентлигининг 23 AD-“Шахрисабз” аэродромига 1-йил муддатга
(2025-йил 1-ноябрьга қадар) сертификат тақдим қилинди.
- Транспорт вазирлигининг тегишли топшириғига асосан режадан ташқари 7, 19, 21 ва 22-июнь саналарида ““Зомин”” аэродромида жойига чиққан холда қурилиш ишлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ва унинг худудий бўлинмаларининг тегишли хатлар (10 та сўровнома)га мувофиқ фуқаро авиациясида учиш хавфсизлиги ва парвозларнинг мунтазамлигини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси аҳволи ўрганиш мақсадида “Ўзавиация” агентлигининг 30 нафар малакали мутахассислари жалб қилинган. Текширув натижаларига кўра умумий ҳисобда 119 та камчиликлар аниқланди ва ўрнатилган тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб прокуратура ходимларига тақдим қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг“ “Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига мувофиқ “Ўзбек геология қидирув” АЖ 24-сонли, “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари”АЖ 25-сонли, “Tashkent cotton textile cluster” МЧЖ 26-сонли, “ИНДОРАМА АГРО” ХК МЧЖ 27-сонли “O‘zbekgidroenergo” AJ 28-сонли “MERGANTEKS”га
29-сонли Фуқаро авиацияси учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хулосалар тақдим қилинган.
Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан хамкорликда учувчисиз учиш аппаратларидан ноқонуний фойдаланиш ва сақлаш юзасидан тегишли экспертиза хулосалар ўтқазилди ва натижада 1 та ўйинчоқ модел аниқланиб 46 та учувчисиз учиш аппаратлари аниқланди.
Хорижий ижодий гурухлари томонидан Ўзбекистон Республикаси худудида учувчисиз учиш апаратларидан вахтинча фойдаланишга рухсат олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 55 та мурожаати “Ўзавиация” агентлиги томонидан кўриб чиқилди ва тегишли рухсатномалар берилди.
Парвозларнинг қидирув, авария-қутқарув йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси аэропортларида жумладан Фарғона, Наманган, Бухоро, Термиз ва Қарши халқаро аэропортларида ўқув-машғулотлар ўтказилди. Мазкур ўқув-машғулатларда Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати (ЯАҚҚХ) таркибига кирувчи ташкилотлар қатнашиб, умумий ҳисобда жами 54 та махсус техника (ЯАҚҚХга кирувчи ёнғин ўчириш автомобиллари ва тез тиббий ёрдам техникалар) ва 203 та шахсий таркиб иштирок этишди. Ўқув-машғулотлар натижалари бўйича аэропортларнинг ва шахсий таркибнинг таёргарлик даражасига ижобий баҳо берилди.
- Ҳисобот даврида Фуқаро авиaцияси авиаходимларига (учувчилар таркиби, ҲҲБ диспетчерлари, муҳандис-техник таркиб
ва хизмат кўрсатувчилар) 98 та гувоҳномалар, 698 та малака белги
ва тоифалар, 164 нафар авиаходимларнинг гувоҳномаларига инглиз тили/СПЛ/АТПЛ қўшимча варақалари берилди, 53 та гувоҳномалар янгисига алмаштирилди ва 755 та гувоҳноманинг амал қилиш муддати узайтирилди;
- Фуқаро авиaцияси аэродромларига бир марталик парвозни амалга ошириш учун январь-ноябрь ойлари давомида “Ўзавиaция” агентлигининг расмий веб сайти орқали (www.uzcaa.uz) умумий ҳисобда 8 164 та сўровнома келиб тушган ва 7 943 та тегишли рухсатномалар расмийлаштирилган.
- Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома бериш масаласида янги қурилаётган объектларнинг баландликлари ўрнатилган тартибда келишилди ва 2 950 та объектга умумий ҳисобда 133 та рухсатнома расмийлаштирилган.
- ИКАО стандартига мувофиқ фуқаро авиaцияси аэродромларига парвозларни амалга ошираётган хорижий давлатлар эксплуатантларининг ҳаво кемаларида 47 та перрондаги инспекция текшируви ўтказилган (“Zagros”, “Loong Air”, “Batik”, “Aeroflot”, “UVT Aero”, “Maleth”, “IndGo”, “Air Arabia Abu Dhabi”, “Pobeda”, “FlyOne”, “Azal”, “Azimuth”, “China Southern”, “Fly Dubai”, “FlyNas”, “Jazeera”, “Air Astana”, “Ural Airlines”, “Fly Dubai”, “Turkish Airlines”, “Ut Air”, “Wizz Air Abu Dhabi”, “Kam Air”, “Turkish Airlines”, “Qeshm Air”, “Red Wings”,“Aerologic”, “Belavia”,“Nile Air”, “Asiana Airlines”, “Somon Air”, ва “S7 Airlines - бренд авиакомпании Сибирь”, “Southwind”, “Air Arabia Sharjah”, “Air Cairo” “Icelandair” ва “Ut Air”) текширувлар жараёнида 15 та камчиликлар аниқланди.
- Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни амалга оширишлари учун 27 та хорижий авиакомпанияларнинг аризаларига асосан, мунтазам авиақотновларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи
6 та Эксплуатацион рухсатнома расмийлаштирилди. Бугунги кунда 63 та хорижий авиакомпанияларнинг экспулатацион рухсатномаларига 484 та янги ҳаво кемалари киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 июндаги “Янги Ўзбекистон кўчаси йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–301-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 – июлдаги
476-41-сонли махсус қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Тошкент шаҳар Янги Ўзбекистон кўчасида К-1 очиқ коллектор тармоғини кўчириш ишлари объекти” бўйича ишлаб чиқилган объектнинг бош режаси кўриб чиқилди. Кўриб чиқиш натижасига кўра ушбу Қарор ижросини таъминлаш бўйича тегишли таклифлар тақдим қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 19-октябрдаги “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 611-сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” талабларига мувофиқ жорий йилнинг 1 апрель (24-нафар) ва 25 ноябрь (6-нафар) кунлари “Ўзавиация” агентлигининг инспекторлар таркиби аттестациядан муваффақиятли ўтишди.
II. Соҳа фаолиятида қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сонли Қарорининг 4-иловасини бажариш юзасидан 8 та хизмат турларининг Паспорт лойиҳалари ишлаб чиқилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаро авиация соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID - 94859) тегишли вазирлик ва идоралар билан келишинлди.
Ишлаб чиқилган паспортларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил
22 февралдаги 86-сон қарорига ўзгартириш киритиш бўйича (ID - 92478) (V-1) ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2024 йил 15 октябрдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга фуқаро авиацияси соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 679-сон Қарори тасдиқланди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
15 ноябрдаги 762-сон “Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Ўзавиация” агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидаларини (ЎзР АҚ–46) тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа www.loyiha.adliya.uz тизимида тегишли идора ва таашкилотлар билан келишилди ва Ўзбекистон Республикааси Давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида Адлия вазирлигига киритилди. 2024-йил 19-декабрдаги 1452-3-сон рўйҳат рақами билан Адлия вазирлидан Давлат рўйхатидан ўтказилди.
3. Халқаро фуқаро авиация ташкилоти (ИКАО)ни стандартларини тадбиқ қилиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини ноқонуний аралашув ҳаракатларидан авиация хавфсизлигини таъминлаш миллий Дастури”га ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш мақсадида ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди
ва Транспорт вазирлиги томонидан 2024 йил 13 март 3/1968-сон хати орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қиритилди. Бугунги кунда “Ўзавиация” агентлигининг вакиллари Вазирлар Маҳкамасида ушбу лойиҳанинг мухокамасида иштирок этишмоқда.
4. “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига текширишни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига билан қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан келишиш мақсадида Транспорт вазирлигининг 2024 йил 13 март 3/1969-сон хати юборилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан кўриб чиқилган ва эътирозсиз келишилган ва Транспорт вазирлигига 2024 йил 24 май 6/1-2628-сон хати юборилган. Бугунги кунда “Ўзавиация” агентлигининг вакиллари Вазирлар Маҳкамасида ушбу лойиҳанинг мухокамасида иштирок этишмоқда.
5. 2010 йил 10 сентябрда Пекинда қабул қилинган Ҳаво кемаларининг қонунга хилоф тарзда босиб олинишига қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияни тўлдирувчи Баённомага мувофиқ хамда “Ўзавиация” агентлигининг 2024-йил 28-мартдаги “Халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги 47-сонли Буйруғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва бугунги кунда ушбу лойиҳани умумҳалқ муҳокамаси ва идоравий келишувдан ўтказиш мақсадида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими” (project.gov.uz) электрон тизимига киритилди.
6. (ЎзР АҚ-67) “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида тиббий хулоса бериш тўғрисидаги авиация қоидалари” (ID-71935) янги таҳрирдаги лойиҳаси ва (ЎзР АҚ-68) “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида тиббий комиссия аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги авиация қоидалари”нинг янги таҳрирдаги лойиҳаси (ID-74894) Транспорт вазирлиги билан қайта кўриб чиқилди ва (project.gov.uz) тизими орқали тегишли идора ва ташкилотлар билан тўлиқ келишилди. Транспорт вазирлигининг тегишли хатларига асосан лойиҳалар Адлия вазирлигига киритилган. Адлия вазирлигининг 2024-йил 17-апрелдаги 10-21/12-6/6718-сон хатида (ЎзР АҚ-68) юзасидан ва 2024-йил
8-майдаги 10-21/12-6/7829-сон хатида (ЎзР АҚ-67) юзасидан
ўз таклиф ва эътирозларни билдириб қайта ишлаш учун Транспорт вазирлигига юборилган. Бугунги кунда Транспорт вазирлиги келишмовчилик жадвалини ишлаб чиқиб қайта ҳуқуқий экспертизадан ўтказмоқда.
7. “Ўзавиация” агентлигининг 2024 йил 28 мартдаги “Халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги 47-сон буйруғига мувофиқ, “2010 йил
10 сентябрда Пекинда қабул қилинган Халқаро фуқаро авиациясига нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга қарши кураш тўғрисидаги Конвенциясияга” қўшилиш бўйича “Ўзавиация” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
ва 2024 йил 28 май 01-39/8-1898-сон хати билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига киритилди.
III. Соҳа фаолиятини рақамлаштириш.
“Ўзавиация” агентлиги томонидан 2024 йил учун “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги фаолиятида 2024-йилга рақамлаштириш
ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича” тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Транспорт вазирлигининг 2023-йил 16-октябрдаги “Хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемалари бир марталик парвозни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 177-сон буйруғига мувофиқ “Бир марталик рухсатномалар” ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилди. Парвозларнинг учиб келган/учиб кетган вақтларини аниқ белгилаш мақсадида “Бир марталик рухсатномалар” ахборот тизимини аэропортнинг “AODB” маълумотлар тизими билан интеграцияси бўйича ишлар мувофақиятли якунланди.
IV. Халқаро фаолият
ИКАО стандартларини Ўзбекистон қонунчилигига тадбиқ этишда хамрокликни амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика бюроси директори Николас Ралло ва ИКАОнинг Бош қароргоҳи Аэронавигация бюроси бошлиғи Марко Меренснинг Ўзбекистонга расмий ташрифи жорий йилнинг 30 январь 2 февраль кунлари амалга оширилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва ИКАО муносабатларини кейинги босқичга ўтказиш учун расман асос яратиш ҳамда беғараз техник ёрдам кўрсатиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) ўртасида бошқарув хизмати тўғрисида келишув” имзоланди.
2024 йил 18 июнь куни Париж шаҳрида “Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар режасинининг амалга оширилиши бўйича Кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этди.
Йиғилиш доирасида ИКАО ва “Ўзавиация” агенлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар Режаси имзоланди.
Режанинг амалга оширилиши Франция авиация маъмурияти (DGCA), Франциянинг авиация ходисаларини текшириш ва парвозлар хавфсизлигини таҳлил қилиш Бюроси (BEA), АҚШ авиация маъмурияти (FAA), АҚШнинг транспортда хавфсизликни таъминлаш бўйича миллий кенгаши (NTSB) ҳамда ACI/ACI-EUROPE, IATA, Airbus, Boeing ва Жаҳон Банки каби хамкорлар билан хамкорликда амалга оширилишига келишиб олинди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ИКAОга аъзо давлатлар ичида COSPA дастуридан фойдаланаётган биринчи давлат ҳисобланади.
10-12 сентябрь кунлари “Ўзавиация” агентлиги ҳамда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида “Халқаро авиация учун углерод эмиссияларини қисқартириш
ва компенсациялаш тизимини (CORSIA) жорий этиш”га бағишланган халқаро даражадаги тадбир бўлиб ўтди. Ушбу халқаро тадбирда “Ўзавиация” агентлиги вакиллари, ИКАО мутахассислари
ва дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларидан келган экспертлар, шунингдек, Airbus, Boeing, GTL Uzbekistan, “Uzbekistan Airports”, “Uzbekistan Airways”, “Qanot Sharq”, “Samarqand Airways”, “Azerbaijan Airlines”, “Tassili Airlines”, “Silk Way West Airlines” ва “QAZAQ AIR JSC” каби йирик авиакомпаниялар ва ҳаво кемалари ишлаб чиқарувчилари иштирок этишди.
“ICAO EUR/NAT Environment 2024” семинарида CORSIAни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар, авиация саноатидаги экологик жиҳатлар, шунингдек, ўқув дастурлари муҳокама қилинди. Авиацияда углерод чиқиндиларининг атмосферага таъсирини камайтириш бўйича ташаббуслар ва амалий қадамлар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир келажакда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиб келаётган авиакомпанияларнинг углерод чиқиндиларининг атмосферага таъсирини камайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг CORSIA доирасидаги ҳисоботлари муваффақиятли равишда CCR платформасига юкланди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ИКАО талабларига мос келувчи экологик сиёсати ва ҳисобот тизимини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
18-22 ноябрь кунлари АҚШ Транспорт хавфсизлиги бошқармаси (ТСА) томонидан И.Kaримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти” МЧЖдан Тошкент-Нью-Йорк йўналишида “Uzbekistan Airways” АЖнинг парвозларида авиация хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини режалаштирилган йиллик инспекция текшируви тадбири ўтказилди. Текширув натижалари умумий хисобда ижобий баҳоланди ва ТСА жамоаси томонидан бир қанча таклифлар Аэропорт маъмуриятига тақдим қилинди.
V. ИКАО талабларига мувофиқ “Ўзавиация” агентлиги ходимларининг малакасини ошириш
25 март 9 апрель кунлари “Ўзавиация” агентлигининг аэронавигация бўйича бош мутахассиси ИКАО стандартлари талаби бўйича “Ҳудудий навигация мезонларига асосан ускуналар бўйича парвозлар чизмаларини лойиҳалаштириш” бўйича (PANS-OPS RNAV) ўқув курсининг биринчи босиқичи ҳамда май ойида иккинчи амалиёт босқичини босқичинини Озарбайжонда тамомлаб, ўқув курсининг якунида халқаро даражадаги сертификатга эга бўлди.
1-5 апрель кунлари “Airbus” компанияси томонидан «Ўзавиация» агентлигида “Техник хизмат кўрсатишни режалаштириш (SMP) ва сифат назорати (RCP)” бўйича семинар ташкиллаштирилди. Мазкур семинарда «Ўзавиация» агентлигидан 6 нафар, Транспорт вазирлигидан 2 нафар
ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси корхоналаридан
28 нафар ходимлар (“Uzbekistan Airways”, “Uzbekistan Airways Technıcs”, “Qanot Sharq”, “My Freighter”, “Sam Air”) иштирок этишди.
Семинардан кутилган асосий натижа Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси мутахассисларининг Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни режалаштириш ва унинг сифат назоратини ошириш бўйича назарий билимлари даражасини ошириш кўзда тутилган.
Семинарга “Airbus” компаниясидан 8 нафар этакчи хорижий мутахассислар (Franchesko Meloni, Chadi al-Chamati, Aleksandr Dreve, Fransisko Servantes, Vinsent Tategrain, Jan Fransuaza Burchanin, Kiril Montoya, Aleksandr Egorov) жалб қилинган.
14-16 май кунлари “Ўқув машғулот маркази” МЧЖ биносида “Ўзавиация” агентлиги томонидан САSE II лойиҳаси билан хамкорликда “Хавфсизлик ускуналарини текширишни ўргатиш” ўқув курси ташкиллаштирилди. Ушбу ўқув курсини Франция ва Қозоғистондан ИКАО нинг этук мутахасислари жалб қилиниб 12 нафар авиация хавфсизлиги йўналиши бўйича ходимларига амалий ва назарий билимлар билан бўлиштилар. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлигига вa Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигига ҳисоботлар юборилди.
17-19 июнь кунлари “Ўзавиация” агентлиги ташаббуси билан ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика бюроси ва Давлатлараро авиация Қўмитаси билан хамкорликда илк маротаба Тошкент шаҳрида аэродромларда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этишда ҳамкорликни кенгайтириш ва ушбу соҳада жахон тажрибасини чуқурроқ ўрганиш максадида “Аэродромлардан фойдаланиш ва хавфсизлигини назорат қилиш” бўйича халқаро семинар юқори савияда ташкиллаштирилди ва ўтказилди.
Ушбу халқаро семинарда Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Озарбайжон делегациялари “Ўзавация” агентлиги ва “Uzbekistan Airports” АЖ вакиллири умумий хисобда 35 га яқин мутахассислар тингловчи сифатида иштирок этишди. Европа ва Шимолий Атлантика бюроси, Давлатлараро авиация Қўмитаси хамда “Airbus” концернидан 4 нафар етакчи хорижий мутахассислар ўз тақдимотлари билан чиқиш қилдилар.
“Янги Истанбул” аэропортининг 4 нафар етакчи мутахассислар кенг қамровли тақдимот ўтказиб, Истанбулда янги аэропорт қурилиши ва очилиш тажрибалари билан ўртоқлашдилар, шунингдек, инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда учиш-қўниш йўлагининг қопламаси мустаҳкамлигини аниқлаш усуллари ҳақида маълумот бердилар. Семинар якунида барча тингловчиларга ИКАО томонидан халқаро сертификатлар тақдим қилинди.
10-13 июль кунлари ИКАО минтақавий авиация хавфсизлиги бўйича Москвадаги ўқув марказининг таклифига мувофиқ, “Ўзавиация” агентлигининг икки нафар ходими томонидан ИКАОга аъзо давлатларнинг “Авиация хавфсизлиги” 17-иловасидаги стандартлар
ва тавсия этилган амалиётларни жорий этишнинг асосий жиҳатлари мавзусида, “Авиация хавфсизлиги-2024” халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этишди. Конференцияда Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси вакиллари қатнашишди. Конференциясида ИКАОнинг “Авиация хавфсизлиги” 17-иловасининг стандартлари ва тавсия этилган амалиётини амалга ошириш доирасида, ҳамда ИКАОга аъзо давлатларнинг орасида авиация хавфсизлиги бўйича тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди .
“Авиация хавфсизлиги-2024” халқаро илмий-амалий конференцияси йиғилиши якунида тингловчиларга “Авиация хавфсизлиги хизматига 50 йил” ва “Халқаро терроризмга қарши курашишдаги хизматлари учун” эсдалик медаллари ва сертификатлар топширилди.
20-29 август кунлари “Ўзавиация” агентлигининг бир нафар ходими Жанубий Кореянинг “Инчхон” халқаро аэропорти авиация академияси томонидан ташкиллаштирилган ва грант асосида тақдим қилинган “Аэродромлар инспекцияси” ўқув курсида иштирок этди. Ўқув курси доирасида талабалар томонидан берилган маълумотларни ўзлаштирилиш натижадорлигини аниқлаш белгилган дастурини амалга ошириш мақсадида билимни баҳоланди. Ушбу ўқув курсида
15 мамлакатидан вакиллар иштирок етишди. Ўқув курси якунида синовларидан муваффақиятли ўтган мутахасисларга Инчхон аэропорти авиация академияси (IAAA) томонидан сертификат тақдим қилинди.
28-31 октабрь кунлари Россия Федерациясининг Москва шахридаги Ўқув - машғулот марказида ИКАОнинг авиация хавфсизлиги йўналиши бўйича “Хавф ва таҳдидларни бошқариш” мавзусига бағишланган ўқув семинарда “Ўзавиация” агентлигидан икки нафар мутаҳасислар иштирок этишди.
26-29 ноябрь кунлари “Ўзавиация” агентлиги базасида агентлик, аэропорт ҳамда авиакомпания вакиллари иштирокида жами 16 тингловчи учун Авиация хавфсизлиги хизмати ходимларига “Инсайдер хавфларни бошқариш” мавзусига бағишланган ўқув курси ташкиллаштирилди. Ушбу ўқув курсида амалий ва назарий билимлардан ташқари ва жахон тажрибасини ўз ичига олган материаллар тингловчиларга тақдим қилинди. Ўқув курсини якуни бўйича барча тингловчиларга тегишли сертификатлар тақдим қилинди.
Учбу ўқув курси Европа фуқаро авиацияси конференциясининг (ECAC) 2024 йил 19 сентябрдаги CASE II /2024-0767-сонли хатида кўрсатилган “Инсайдер хавфларни бошқариш” мавзусида ўқув курсини ўтказиш тўғрисида таклифига мувофиқ амалга оширилди.
VI. Ҳудудларга чиқиш ва сайёр қабуллар ўтказиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ижро этувчи ҳокимият оргинлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари
ва уларнинг ўринбосарларининг ҳудудларга хизмат сафарларини тизимли ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 11 майдаги 275/30-сон қарорига асосан “Ўзавиация” агентлиги директори ва директор ўринбосарининг ҳудудларга чиқиш бўйича
режа-график тасдиқланди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ташрифлар амалга оширилгин:
- “Ўзавиация” агентлиги директори Т. Назаров 2024-йилнинг май – декабрь ойларида Андижон вилояти (З.М.Бобур номидаги Андижон халқаро аэропорти” МЧЖ), Наманган вилояти (“Наманган халқаро аэропорти” МЧЖ), Жиззах вилояти (“Зомин” аэропорти), Қашқадариё вилояти (“Қарши халқаро аэропорти” МЧЖ), Сурхандариё вилояти (“Термез халқаро аэропорти”МЧЖ), Самарқанд вилояти (“Самарқанд халқаро аэропорти”МЧЖ), Бухоро вилояти (“Бухоро халқаро аэропорти”МЧЖ), Фарғона вилояти (“Фарғона халқаро аэропорти”МЧЖ) ҳамда Тошкент шаҳрида (“Uzbekistan Airways” АЖ, “Qanot Sharq” МЧЖ, “My Freighter” MЧЖ, Учувчилар хизмати департаменти, “Ўқув-машғулотлар маркази” МЧЖ, “Ўзаэронавигатция”маркази ДУК);
- “Ўзавиация” агентлиги директорининг ўринбосари О. Лим
2024-йилнинг май – декабрь ойларида Тошкент шаҳри (“Uzbekistan Helecopters” МЧЖ, “Uzbekistan Airways Techniks” МЧЖ, “Panorama Airways” МЧЖ, “Fly Khiva”МЧЖ), Тошкент вилояти (“Доступное небо” МЧЖ) Қорақалпоғистон Республикаси (“Нукус халқаро аэропорти” МЧЖ), Хоразм вилояти (“Урганч хақаро аэропорти” МЧЖ).
Ташриф давомида “Ўзавиация” агентлиги раҳбарлари томонидан соҳа ташкилотларида фуқаро авиацияси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) талабларига мувофиқлигини ўрганиш тадбирлари ўтказилди. Ўрганиш давомида соҳа ташкилотларида парвозлар хавфсизлиги ва авиация хавсизлиги масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, соҳа ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар билан соҳадаги муаммолар, долзарб масалалар ва шаҳсий муаммолар муҳокамаси бўйича сайёр учрашувлар ўтказилди.
Ўрганиш якунлари бўйича соҳа ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари иштирокида йиғилиш (брифинг) ўтказилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди. Бундан ташқари Республика фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлиги ва авиация хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этилиши бўйича зарур чоралар кўрилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
VII. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижросини таъминлаш
Мазкур Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзавиация” агентлигида ҳисобот даврида фуқаролардан келиб тушган хатлар, мурожаатлар ва аризалар таҳлил қилинди.
Таҳлил давомида 2024 йил январь-декабрь ойларида “Ўзавиация” агентлигига жами 97 та мурожаат келиб тушган, булардан 75 та жисмоний шаҳслардан ва 22 та юридик шаҳслардан келиб тушган.
Ўтказилган таҳлилар натижасида, қуйидагилар аниқланди:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси www.pm.gov.uz web-sayti орқали (Prezidentga murojaat) – 62 та;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан - 14 та;
- “Ўзавиация” агентлиги электрон почтаси орқали – 17 та;
- “Ўзавиация” агентлигига бевосита келиб ёзилган мурожаат – 4 та.
Таҳлиллар натижасига асосан мурожаатларнинг аксарияти авиакомпаниялар фаолияти билан боғлиқ масалалар (чипта маблағларини қайтариш, парвоз бекор қилиниши, багажни йўқотиш, авиакомпания ходимларининг хатти харакати) ҳамда Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби ва бошқа маълумотлар бериш масалалари кўрсатилган.
Юқоридаги мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг талабларига асосан ўрнатилган муддатларда кўриб чиқилган. Бугунги кунда кўриб чиқилмаган ва ижро ҳолати бажарилмаган мурожаатлар мавжуд эмас.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон қарори талабларини бажариш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги раҳбарияти томонидан аҳоли
ва тадбиркорлар учун ҳар куни соат 8.00 дан 11.00 гача шахсий қабул ташкиллаштирилган.
ICAO аудити натижаларига кўра барча (8 та) йўналишларда амалга оширилган чора-тадбирлар ва DASH BOARD да Ўзбекистоннинг бугунги холати юзасидан маълумотлар.
Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) ўртасидаги англашув Меморандумининг 25 ва 29-бандларига мувофиқ, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш устидан назоратни ташкил этишни текшириш бўйича Универсал дастур доирасида ИКАО аудитининг натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Ўзавиация” агентлигининг Буйруғи тасдиқланган.
LEG – умумий саволларнинг сони 23 та, шулардан 20 та саволлар тўлиқ ёпилган. очиқ қоган соволлар сони 2 та ва татбиқ қилинмайдиган саволлар сони 1 та.
ORG – умумий саволларнинг сони 13 та, шулардан 9 та саволлар тўлиқ ёпилган. очиқ қоган соволлар сони 2 та ва татбиқ қилинмайдиган саволлар сони 1 та.
PEL – умумий саволларнинг сони 93 та, шулардан 61 та саволлар тўлиқ ёпилган. очиқ қоган соволлар сони 29 та ва татбиқ қилинмайдиган саволлар сони 3 та.
OPS – умумий саволларнинг сони 126 та, шулардан 89 та саволлар тўлиқ ёпилган. очиқ қоган соволлар сони 27 та ва татбиқ қилинмайдиган саволлар сони 9 та.
AIR – умумий саволларнинг сони 186 та, шулардан 101 та саволлар тўлиқ ёпилган. очиқ қоган соволлар сони 4 та ва татбиқ қилинмайдиган саволлар сони 81 та.
AIG – умумий саволларнинг сони 84 та, шулардан 41 та саволлар тўлиқ ёпилган. очиқ қоган соволлар сони 42 та ва татбиқ қилинмайдиган саволлар сони 1 та.
ANS – умумий саволларнинг сони 122 та, шулардан 104 та саволлар тўлиқ ёпилган. очиқ қоган соволлар сони 15 та ва татбиқ қилинмайдиган саволлар сони 2 та.
АGA – умумий саволларнинг сони 143 та, шулардан 95 та саволлар тўлиқ ёпилган. очиқ қоган соволлар сони 37 та ва татбиқ қилинмайдиган саволлар сони 14 та.
