Дронлар - УУА
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида тўғрисида”ги 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари (8802200001, 8802200002, 8802200008, 8803100000, 8803200000 ТН ВЭД кодлари) уларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно.
- Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик субъектларига учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномалар берилиши мумкин.
- Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бундай рухсати мавжуд бўлган тақдирда, ариза берувчи УУАлар билан жиҳозланган радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун ваколатли органдан (Мининфоком) белгиланган тартибда рухсат олиши шарт.
- Юқорида кўрсатилган барча рухсатномалар мавжуд бўлган тақдирда, ариза берувчи УУАни рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишга рухсат олиш учун “Ўзавиатция” агентлигига ариза бериши шарт.
- УУАни руйхатдан ўтказиб, ундан фойдаланишга рухсат олгандан сўнг, аризачи Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими органларидан рухсатномага эга бўлса, УУАни бошқаришни бошлаши мумкин.
- Ушбу талаблар Ҳаво кемалари моделлари ва Ҳаво кемаларининг ўйинчоқ моделларига тааллуқли эмас.
- Ҳаво кемаларининг ўйинчоқ моделларидан юқоридаги тартиб-қоидалар ва ҳаво бўшлиғига рухсатномаларсиз фойдаланиш мумкин. Ҳаво кемаларининг ўйинчоқ моделларининг парвозлари 50 метргача баландликда, аэродромга яқинлашиш йўлакларидан 150 метрдан яқин бўлмаган масофада, одамлардан хавфсиз масофада ва ҳаво кемаси билан визуал алоқада бўлган ҳолда амалга оширилади.
- Машғулотлар, спорт, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, техник ижодкорликни ривожлантириш учун мўлжалланган ҳаво кемалари макетларининг (Ҳаво кемалари моделларининг) парвозлари Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ фақат ҳаво кемаларининг махсус парвоз зоналарида амалга оширилади.
- Чет эллик сайёҳлар томонидан талабнинг ортиши билан боғлиқ ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кириш туризмини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 15-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 658-сон қарорига мувофиқ, республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳларга учувчисиз учадиган аппаратларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг илтимосномасига асосан, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан берилади.
- Ўзбекистон ҳудудида учувчисиз учувчисиз учиш аппаратлари рухсатномаларни беришнинг бундай соддалаштирилган тартиби хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига ёки “Ўзавиация” агентлигининг электрон платформаси орқали вақтинча олиб кириш ва ундан фойдаланишга рухсат олиш учун расмий ариза билан мурожаат этишини назарда тутади. Бугунги кунда “Хорижий ижодий компаниялар томонидан учувчисиз учиш аппаратларини Республика ҳудудига вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун вазирлик ва идораларнинг аризаларини топшириш ва мувофиқлаштириш учун Ягона идоралараро электрон платформа” Ахборот тизими тест режимида ишламоқда ва тизим имкониятлари билан танишиш учун мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учиш аппаратларининг ноқонуний ишлатилиши ва сақланиши тўғрисидаги маълумотлар
Ушбу фаолият турини тартибга солиш бўйича батафсил маълумотларни "Ўзавиация" агентлигининг масъул мутахассисларидан олишингиз мумкин.
Aлоқа учун маълумотлар:
тел.: (78) 120-00-78.
r.khudaykulov@uzcaa.uz
