Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма ва терминларнинг мазмуни
Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтига кириш учун интернет браузерларни бирини ишга тушириш ва браузернинг манзиллар қаторига https://gov.uz/oz/samarqand электрон манзилни киритишингиз лозим. Сайт асосий меню ва 7 та бўлим ҳамда 40 та саҳифалардан иборат. Сайтнинг асосий саҳифасида барча бўлимларга ўтиш ҳамда кўп ўқиладиган саҳифалар тўғрисидаги қисқача маълумотлар берилган. Бундан ташқари, бош саҳифада ўндан ортиқ сайтларнинг ҳаволалари жойлаштирилган.
Сайтнинг ҳокимлик ҳақида бўлимида қуйидаги 8 та саҳифа мавжуд:
- ҳокимият ҳақида;
- ташкилот тузилмаси;
- раҳбарият;
- марказий аппарат;
- тизимдаги ташкилотлар;
- шаҳар ва туманлар
- маҳаллий кенгаш
- мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари
Сайтнинг Ахборот хизмати бўлимида қуйидаги 8 та саҳифа мавжуд:
- янгиликлар;
- пресс-релизлар;
- матбуот-анжуманлари;
- воқеалар тақвими;
- мажлислар;
- раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари;
- ахборот хизмати ҳақида.
- оммавий тадбирлар
Шунингдек, веб-сайтнинг асосий менюсида жойлашган сайт харитаси орқали ҳам исталган бўлим ва ундаги саҳифаларга ўтиш ҳамда маълумот олиш имконияти мавжуд.
