30-июл – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди
2026-07-27 10:05:00 / Янгиликлар

30-июл – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Бугун Олтинсой туманидаги 9-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида 30-июл – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан туман ҳокимлиги, “Тожик миллий маданий маркази”, туман мутасадди ташкилотлари ҳамда туман Маданият бўлими ҳамкорлигида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, юртимизда турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасидаги аҳиллик муҳитини кенг тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Байрам тадбири давомида санъаткорлар ҳамда ҳаваскор ижодкорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, миллий рақслар ва саҳна чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Айниқса, меҳмонларнинг мазмунли ва бетакрор чиқишлари барча томошабинлар қалбидан чуқур жой олиб, тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Мазкур тадбир юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.
✍️🇺🇿🇺🇿Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🇺🇿🇺🇿
📱телеграм🌎олтинсой.уз|📱Фаcебоок|📱Ёутубе |📱Инстаграм




