ОЛТИНСОЙ ТУМАНИ

ОЛТИНСОЙ ТУМАНИ
Олтинсой тумани Сурхондарё вилояти ҳудудида 1981-йил 23-ноябрда Шўрчи ва Денов туманлари асосида тузилган. Умумий ер майдини 563,74 кв. км. Аҳолиси 186.9 минг киши (2023). Туман маркази – Қорлуқ аҳоли пункти, Термиздан 140 км шимолий-шарқда жойлашган. Яқин темир ёўли бекатигача (Шўрчи разезди) 23 км. 54 та маҳалла, 14 шаҳарча ва 67 та аҳоли пункти бор. Олтинсой Сурхондарёнинг шимолий қисмида серунум текисликда жойлашган. Ер юзаси шарққа томон пасайиб боради. Ғарбий чегаралари „Керагатоғ“ этагига туташиб кетади. Туман марказидан Олтинсой дарёси, шимолдан жанубга қараб „Хазарбоғ“ канали оқиб ўтади.![]()
Қишлоқ хўжалигида боғдорчилик асосий ўрин тутади. Айниқса, узумчилик ривожланган. Бундан ташқари пахта, дон экинлар, сабзавот, полиз экинлари хам экилади. Яйловларида қорамол, қўй, эчки боқилади. Олтинсойда бир қанча тарихий жойлар бор. Булардан энг йириклари: Дегрезтепа, Мунчоқтепа, Қизилтепа, Қоратепа, Тарағйтепа, Жиянбобо ва бошқалар.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, тожик, рус, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 400 киши.
Хўжалиги. Туман хўжалиги асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Саноат, транспорт, алоқа корхоналари бор. Қишлоқ хўжалигида боғдорчилик асосий ўрин тутади. Айниқса, токчилик ривожланган. Пахта, дон экинлари, сабзавот, полиз экинлари ҳам экилади. Саноат корхо-наларидан Олтинсой „Султон шарбати“ самарали ишламоқда. „Султон шарбати“ оилавий корхонаси 2002-йилда ташкил топган. Бир йилда 800 минг деколитр вино ишлаб чиқарилади. „Султон“, „Мускат“, „Кагор“ навлари машҳур. Олтинсой туманида 6 қўшма корхона, 1 йирик саноат корхонаси, 200 га яқин саноат корхонаси ва 914 кичик ва хусусий корхона бор.
2022-йилда қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлар 12,4 минг га, шу жумладан, 4,1 минг га ерга пахта, 4,2 минг га ерга дон экинлари, 578 га ерга сабзавот, 90 га ерга полиз экинлари экилади, 864 га боғлар, 5,5 минг га токзорлар билан банд. 705 фермер хўжалиги бор.
Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 50211 қорамол, 106486 қўй ва эчки, 983 от, 122431 парранда боқилади. Олтинсой тумани Хожаипок ота дарёси ва тоғлари
Туманда 70 умумий таълим мактаби (35350 ўқувчи), 2 касб-ҳунар мактаби (700 талаба), 2 та мусиқа мактаблари бор. „Ёрилтош“ ҳаваскор қўғир-чоқ театри, „Қирмизи“ фолклор ансамбли маданий хизмат кўрсатади. Марказий касалхона, катталар ва болалар поликлиникалари, ишлаб турибди. 50 Стадион, 37 спорт зали, футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи майдонлари мавжуд 1986-йилдан „Халқ ва ҳаёт“ (Олтинсой тонги) туман газетаси чиқарилади (адади 3000)
Қоратепа
Бу қўрғон 1971-йилда аниқланган. 1976-йилда текшириб кўрилган. Қолдиғи тўғри бурчак шаклида бўлиб, шимоли – ғарбдан жанубий-шарққа чўзилган. Ўлчами: 190х130 м. Шимоли – ғарбида тўғри бурчак тариҳида қалъа бўлган. Қалъа асосий қисмининг баландлиги 4 метр. Қалъанинг шарқ томонида қадимги қабристон Бор. Ундан узунлиги 2 метрдан зиёд цилиндр шаклидаги сопол саркофаг топилган. Унинг ичидан гавда суяги, дафн буюмлари, жумладан, жез тақинчоқлар чиқди. Кушон даврига оид сопол парчалари ветчина топилган.
Тарағайтепа
Олтинсой дарёсининг ўнг соҳилидаги 1-4 – асрга доир тураржой – шаҳарча. 1968,1982-йилларда текширилган. Квадрат шаклда (50х50) қалъаси бўлиб, бурчакларида доира шаклидаги буржлар бор, уларнинг баландлиги 8 метрга этади. Қароргоҳнинг юқори қисмидан кушон подшоларидан Васудевая ва Канишка ИИИ даврига оид тангалар, бактериялик жангчининг боши, қизил ангоб билан сирланган сопол парчалари топилган.
Олтинсой ҳудудида Муқаддас қадамжолар кўп Улуг "кишилар, Азиз-авлиёлар яшаб ўтган. Ҳусусан, тасаввуф илмининг пирларидан бўлган Сўфи Оллоёр, Ҳўжаипок Ота, Саид ибн Ваққос, Мовлоно Зоҳид Халифа Бобо каби беназир инсонларнинг табаррук хоклари шу ерда. Тумандаги кўп қишлоқларнинг номланиш тарихи Хўжаипок (Хўжаи Хизр) номи, у кишининг таббарук лутфлари, хатти – ҳаракатлари ва кўрсатган кароматлари билан боғланган. Хўжаипок отанинг асл исмлари Абдурахмон Авф ибн Абу ал – Қурайший ўз халифалари билан Туркистонга келиб, бу ерда Ислом динининг ёйилишига Жуда катта ҳисса қўшганлар. Айтишларича, исломдан аввалги жоҳилият замонида у зотнинг исми Абдулкаъба экан. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Абдураҳмон деб исм қўйганлар. Абдурахмон ибн Авф пайғамбаримизнинг яқин саҳобаларидан бўлган ва ҳадисшунос олимларга кўпгина ҳадислар айтганлар. Эҳтимол, ИСО Термизий, Имом Бухорий ҳадисларида у кишининг хизматлари бордир.
Хўжаипок Ота зиёратгоҳидаги олтингугурт суви шифобахшдир. Бу-сув ошқозон – ичак, жигар, юрак, Тери касалликларини даволашда Жуда фойдалидир. Айниқса пайтда шу ҳудудда 180 ўринли Хўжаипок даволаниш санаторий маскани мавжуд.
Саид исн Ваққос ҳазрати пайғамбаримизнинг Улуғ саҳобаларидан бирларидир. Бу киши Хўжасоат қишлоғини маскан тутган. Саид ибн Ваққоснинг ҳунар ўрганиш ва санъатга ихлоси жуда баланд бўлган. Бундан ташқари у зот ўта меҳнаткаш бўлиб, хурмозор боғлар яратган, баланд кўркам иморатлар қурдирган. Хўжасоатдаги у кишининг мақбаралари катта зиёратгоҳга айланган.
Сўфи Оллоёр масжиди
"Катта Вахшивор" жамоа хўжалиги ҳудудида Сўфи Оллоёр жоме масжиди жойлашган. Бу-масжид 17-аср тасаввуф илмининг билимдони ва шоир Сўфи Оллоёр Бухородаги Жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олгандан сўнг мурид овлаб Вахшиворга келган ва бу қишлоқни маскан тутган. Унинг „Мурод ул-орифин“ („Донолар мақсади“), „Туҳфат ул-толибин“ („Толиблар совғаси“), „Маслак ул-муттақин“ („Ишончли маслак“) Каби китоблари халқ орасида оммалашган. Сўфи Оллоёр (1644, Каттақўрғон беклиги Минглар қишлоғи – 1724, Олтинсой) – тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир. Шайхлар мактаби ва Бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган. Ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаган, араб ва форс тилларини ўрганган. Бухоро хони Абдулазизхон томонидан бож маҳкамасига тўра этиб тайинланган. Дарвешона феъл, шоирона кўнгил соҳиби бўлган Сўфи Оллоёр бу лавозимдан тезда истеъфо бериб, ўз даврининг машҳур шайхи Наврўзга шогирд тушган, тариқат талабларини бажариб, шайхлик мартабасига кўтарилган, валиуллоҳ (каромат соҳиби) бўлиб етишган. Туркий ва форсий тилларида ижод қилган Сўфи Оллоёр ижодининг асосий ёўналиши ислом маърифатини кенг халқ орасига ёйиш ва тасаввуфнинг инсоний камолот билан боғлиқ ғояларини тарғибт-ашвиқ қилишдан иборат. У „Маслак ул-муттақин“ („Тақводорлар маслаги“), „Мурод ул-орифин“ („Орифлар муроди“), „Маҳзан ул-мутеъин“ („Итоаткорлар хазинаси“) асарларини форсий, „Сабот ул-ожизин“ („Ожизлар саботи“), „Фавз ун-нажот“ („Нажот тантанаси“) маснавийларини туркий тилда яратган. Форсий ва туркийда битилган бошқа шеърлари ҳам мавжуд. „Мевалар мунозараси“ номли манзума ҳам унга нисбат берилади. Сўфи Оллоёрнинг шоҳ асари „Маслак ул-муттақин“ бўлиб, 12 минг байт, 135 та катта-кичик бобдан иборат. Илоҳий маърифатнинг бадиий талқинига бағишланган бу асар эл орасида шухрат тутганидан сўнг дўсту яқинлари ундан туркий тилда ҳам шундай бир китоб ёзишни илтимос киладилар. Бунта жавобан у „Маслак ул-муттақин“ни бирмунча қисқартириб, ўзбек тилида назмда битган ва унга „Сабот ул-ожизин“ деб ном берган. Ўзбек фалсафий дидактик адабиётининг етук намунаси бўлмиш ушбу асарда тасаввуф таълимотининг маънавий-ахлоқий масалаларини кенг ёритиш билан у туркий тасаввуф адабиёти ривожига катга ҳисса кўшган. Асарларида ислом аҳкомлари, тариқат талаблари, инсоний комиллик шартларини бирма-бир таърифлаб берган. Ахлоқий-таълимий аҳамияти жиҳатидан, хусусан, „Маслак ул-муттақин“ ва „Сабот ул-ожизин“ асарлари мактаб ва мадрасаларда асосий дарсликлар қаторида ўқитилиб келган. Унинг диний-тасаввуфий руҳдаги панду ҳикматга ёўғрилган асарлари нафақат Туркистон, балки Қашқардан тортиб Этел (Волга), Ёйиқ (Урал) дарёлари воҳалари, Ҳожитархон (Астрахан), Булғор, Оренбург ва бошқа минтақаларда яшовчи халқлар орасида ҳам кенг тарқалган. Улар кўп нусхаларда кўчирилган. 19-асрнинг охирларига келиб эса Тошкент, Қозон, Боку, Истанбул ва бошқа шаҳарларда тошбосма ёўли билан бир неча марта босилиб чиққан. Сўфи Оллоёр асарлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган, уларга бағишлаб шарҳлар ёзилган, луғатлар тузилиб, у қўллаган тасаввуфий истилоҳ-тимсоллар кенг шарҳланган. Сўфи Оллоёр масжиди 1713-йилда қурилган. Масжиднинг умумий ҳажми 14,0 х16, 2 м Хонақоҳ (11,1 х9, 7), икки томони айвон ва қўшимча хоналардан ташкил топган. Муҳаммад Зоҳид зиёратгоҳи Олтинсой тумани
Хонақоҳ ва айвон томи тўсин билан ёпилган. Синчли пахсадан қурилган. Шимолий – шарқий томони ҳашатли бўлиб, меҳробсимон равоқлар ишланган. Эшиклар тепасидаги табадонлар ганчкори панжаралар билан безатилган. Хонақоҳдаги меҳроб равоқи анча чуқур бўлиб унинг икки томонидаги тўрт равоққа бўртма чизиқлар тортилган. Бундай безаклар жанубий – ғарбий айвон деворида хам бор. Айвондаги 7- ва ҳонақоҳдаги 6-устун ўйма ва рангли нақшлар билан безатилган. 1961-йилдаги тамир даврида устунлари ва дераза панжаралари қайта ишланган. Масжид шифтларида, устунларида Тожик ва Ўзбек тилларида турли замонларда ҳар ҳил маърифатли кишилар қўли билан битилган дастҳатлар бор. Масжид ҳовлисида Сўфи Оллоёр даврида экилган тут кўкариб турибди. Катта Ваҳшивор мозорида Сўфи Оллоёрнинг қабри айнан Қайси эканлиги ҳаммага хам маълум эмас. Бу одамлардан сир тутилган. Сўфи Оллоёрнинг авлоди бўлмиш Музаффарҳон Умаров Ҳозирги пайтда катта Вахшивор қишлоғида яшайди.
Олтинсой „БЕСТ-ВЕГ“ қошма корхонаси (собиқ мева қуритиш заводи)
Завод 1992-йилда ишга туширилган. Завод асбоб-ускуналари Италиянинг „Сандвиг“ фирмасидан олиб келинган. Бир соатда 2,5 тонна хом ашёни қуритиш қувватига эга. Бир йилда эса 4850 тонна ҳўл мевани қуритади, 500 тонна таёр маҳсулот чиқаради.
Туман марказида 150 ўринли 3 қаватли замонавий типда қурилган шифохона беморларга хизмат кўрсатмоқда. 200 беморни қабул қилишга мўлжалланган катталар, 150 беморни мўлжалланган болалар поликлиникаси, туманлараро травматология ва ортопедия маркази ишлаб турибди
ТАБИАТИ
Олтинсой тумани Сурхондарёнинг шимолий қисмидаги серунум текисликда жойлашган. Ер юзаси шарққа томон па-сайиб боради. Ғарбий чеккалари Кера-готоғ этагига туташиб кетади. Туман марказидан Олтинсой дарёси, шим.дан жан.га томон Ҳазарбоғ канали оқиб ўтади. Релефи, асосан, текислик ва адирлардан иборат. Баландлиги 400-700 м.
Иқлими қуруқ, типик субтропик иклим. Йиллик ўртача температура 15,9°. Январнинг ўртача температураси 2,6°. Энг паст температура —25°. Июлнинг ўртача температураси 32—33°. энг юқори температура 46°. Йиллик ёғин 240- 260 мм. Вегетатсия даври 230 кун, Баъзан кучли шамоллар эсади. Тупроклари ўтлоқи-ботқоқ, бўз тупроклар. Ёв-войи ўсимликлардан шувоқ, шўра, янтоқ, бодом, писта, тоғ райҳони, дўлана, ровоч, алқар ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, жайрон, каламуш, қўшоёқ, юмронқозиқ, кўрсичқон, жайра, тўқайларда тўқай мушуги, қобон, чиябўри, қушлардан майна, сўфитўрғай, каклик, қалдирғоч, кўршапалак, ғоз, ўрдак, судралувчилардан ўқилон, геккон, кўзойнакли илон ва бошқа бор.
