Туман ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади
2026-07-24 14:40:00 / Янгиликлар

#қабул
#олтинсой
Туман ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади
2026-йил 24-июл куни Олтинсой тумани ҳокими Отабек Мавлянов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида 50 га яқин мурожаат тушган бўлиб, фуқаролар томонидан уй-жой, ер масалалари, бандлик, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, коммунал хизматлар, ижтимоий ҳимоя ҳамда инфратузилмани яхшилаш билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан масъуллар иштирокида батафсил муҳокама ўтказилиб, муаммоларни қонунчилик доирасида ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Тезкор ечим талаб этадиган масалалар жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар эса назоратга олиниб, ижроси юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқот қилиш, уларнинг дардини тинглаш ҳамда мурожаатларига амалий ечим топиш Олтинсой туманида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
✍️🇺🇿🇺🇿Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🇺🇿🇺🇿
📱телеграм🌎олтинсой.уз|📱Фаcебоок|📱Ёутубе |📱Инстаграм









