👥 Пайшанба – ёшлар куни: Қоратепалик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-07-09 11:20:00 / Янгиликлар

#очиқ_мулоқот
#олтинсой
👥 Пайшанба – ёшлар куни: Қоратепалик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Олтинсой туманида "Пайшанба – ёшлар куни" муносабати билан "Қоратепа" маҳалласи ёшларининг муаммо ва таклифларини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда Олтинсой тумани ҳокими Отабек Мавлянов, туман прокурори Равшан Турдийев ҳамда ДХХ туман бўлинмаси раҳбари Жамшид Нажмитдинов иштирок этиб, ёшлар билан самимий суҳбат қурди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан бандлик, тадбиркорликни йўлга қўйиш, та'лим, спорт, уй-жой, кредит олиш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаат ва таклифлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, учрашувда ёшларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунар эгаллаши ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалаларига алоҳида э'тибор қаратилди.
Бундай очиқ мулоқотлар ёшларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг ечимини топиш ҳамда давлат органлари билан ёшлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
🇺🇿🇺🇿Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🇺🇿🇺🇿
📱телеграм🌎олтинсой.уз|📱Фаcебоок|📱Ёутубе |📱Инстаграм






