📌 Туман ҳокими ўринбосари томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-06-23 11:20:00 / Янгиликлар

📌 Туман ҳокими ўринбосари томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
Олтинсой тумани ҳокимининг ўринбосари Шавкат Мўминов томонидан фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.
Қабул давомида аҳоли томонидан ижтимоий соҳа, бандлик, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, коммунал хизматлар ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Очиқ мулоқот ва мунозараларга бой тарзда ўтган қабулда ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни қонуний ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар назоратга олинди.
Фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш ҳамда ижобий ечим топишга қаратилган бундай қабуллар мунтазам давом эттирилади.
🇺🇿🇺🇿Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🇺🇿🇺🇿
📱телеграм🌎олтинсой.уз|📱Фаcебоок|📱Ёутубе |📱Инстаграм




