“Халқаро ҳамкорликнинг суд экспертизани такомиллаштириш ва ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида конференция
2024-04-19 08:55:00 / Янгиликлар

Конференция доирасида адлия вазири А. Тошқуловнинг Суд экспертиза халқаро ассосиацияси (IAFS) президенти, Болгариядаги Габрово суд экспертизаси ташкилоти раҳбари, профессор Янко Колев, Осиё суд экспертиза тармоғи (AFSN) вице-президенти, Малайзия Фан, технология ва инновациялар вазирлиги қошидаги Кимё департаменти раҳбари Ҳалимаҳ бинти Абдул Раҳим хоним ҳамда Туркия Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд тиббиёт институти президенти Хизир Аслиюксеклар билан икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди.
Учрашувлар давомида хорижий ҳамкорлар томонидан мамлакатимизда суд экспертиза соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилиб, мазкур соҳани янада ривожлантиришда ҳамкорликка тайёрлиги маълум қилинди.
Мазкур учрашувлар давомида Республика суд экспертиза маркази суд экспертларини халқаро стажировкаларини ташкил этиш, хорижий экспертлар билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб борилишини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

