Соҳадаги истиқболли режалар муҳокама қилинди
2024-04-16 09:45:00 / Янгиликлар
Спорт вазири Адҳам Икрамов мамлакатимизда талабалар спортини янги тизим асосида ташкил қилиш ва спорт фаолияти таълим йўналишини такомиллаштириш ҳамда 2 йил давомида маҳаллаларда барпо этилган спорт майдончаларни ҳозирги ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва келгусида самарали фойдаланиш бўйича тақдимотлар билан танишди.

Дастлаб, талабалар спортини янги тизим асосида ташкил қилиш бўйича ишлар кўриб чиқилди. Шундан сўнг, ҳар бир ҳудуддаги спорт майдончаларининг ҳолати бўйича ахборотлар тингланди.
Тақдимот якунида Спорт вазири А. Икрамов масъулларга талабаларни спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш, спорт майдончаларининг ҳолатини назорат қилиш бўйича керакли тавсия ҳамда кўрсатмаларни берди.


