Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида учрашувлар
2025-10-23 10:05:00 / Янгиликлар

Вазир Саудия Арабистони Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юсуф Солиҳ Алгаҳраҳ Ал-Утайбий билан мулоқот қилди.
Унда мактабгача ва мактаб таълими соҳасига инвестиция ва грант лойиҳаларини жалб қилиш, педагоглар малакасини ошириш, таълимдаги инфраструктурани ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилинди.
Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори Сабине Маҳл билан учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда БМТ билан мактабгача ва мактаб таълими соҳасида амалга оширилаётган ҳамкорлик ишлари, хусусан, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, БМТТД ва бошқа ташкилотлари бирга қилинаётган лойиҳалар ҳақида фикр алмашилди.
Вазир Эъзоза Каримова шу куни Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Уалид Фук билан ҳам ҳамкорликдаги ишлар ва келгуси режаларни муҳокама қилди.
Унда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўз юритилди.
Жумладан, элчи жаноблари юртимизда таълимда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ҳамда Ўзбекистонда француз тилини янада оммалаштириш, ўқитувчилар малакасини ошириш, ўқувчилар алмашинувини йўлга қўйиш каби соҳаларда ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.

