Ўзбекистонда Халқаро илм-фан кенгашининг минтақавий ваколатхонасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди
2025-10-13 10:05:00 / Янгиликлар

Мулоқот чоғида Кенгашнинг Марказий Осиё ва Кавказорти минтақавий ваколатхонасини Тошкент шаҳрида ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Халқаро илм-фан кенгаши ижтимоий ва табиий фанлар соҳасидаги турли даражадаги илмий ташкилотларни бирлаштирувчи нуфузли халқаро нодавлат ташкилот бўлиб, унинг таркибига дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатидан 200 дан зиёд миллий илмий академиялар, илмий уюшмалар ва тадқиқот кенгашлари киради.
Питер Глюкман 9–10 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё экспо марказида (CАЕх) бўлиб ўтган “Илм-фаннинг устувор йўналишлари ва Кенгашнинг Марказий Осиё ва Кавказорти минтақавий ваколатхонасини ташкил этиш” мавзусидаги маслаҳатлашув йиғилишида ҳам иштирок этди.
Ушбу тадбирда Марказий Осиё давлатлари, шунингдек Туркия, Эрон, Грузия ва Озарбайжон каби мамлакатларнинг Фанлар академиялари раҳбарлари ҳамда илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этдилар.

