Брюсселда “Қамбарота ГЕС-1” лойиҳасини молиялаштириш бўйича англашув меморандумлари имзоланди
2025-10-13 10:00:00 / Янгиликлар

Унда Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Ёзеф Сикела, ЕТТБ президенти Одил Рено-Бассо, ЕИБ ва “Cassa Depositi e Prestiti” (Италия) банклари раҳбарияти иштирок этди.
Маълумот учун: Лойиҳа доирасида 5,4 млрд куб метрга тенг сув омбори ва 1860 МВт қувватли гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Натижада йилига ўртача 5,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Бу нафақат барқарор энергия манбаи, балки минтақавий ҳамжиҳатлик ва иқтисодий ўсиш омили бўлиб хизмат қилади.
Форум доирасида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) томонидан ташкил этилган “Марказий Осиёда шериклик мулоқоти” бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Энергетика вазирликлари иштирок этди.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи томонидан халқаро молия институтлари ва қўшни давлатлар Энергетика вазирликлари иштирокида “Марказий Осиёда гидроэнергетика салоҳиятини ошириш” сессияси ташкил этилди.
Унда минтақадаги йирик гидроэнергетика лойиҳалари – “Роғун” ва “Қамбарота” ГЕСларининг аҳамияти, уларни амалга оширишда молия институтларининг ўрни, Марказий Осиё давлатларининг энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаши ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиши, маҳаллий аҳоли учун даромад яратиши ва барқарор қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаши алоҳида таъкидланди.


