Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Грузия Республикаси Фан, таълим ва ёшлар ишлари вазири Гиви Миканадзе бошчилигидаги делегация билан учрашди.
2025-10-13 09:45:00 / Янгиликлар
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида таълим соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, ўқитувчилар малакасини ошириш, рақамли таълим ва инновацион технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар педагогик олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этдилар.
Шу доирада қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинувини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга келишиб олинди.

