Ўзбекистон ва Беларус таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2025-10-10 09:40:00 / Янгиликлар
2025 йил 8-октябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Беларус Республикаси таълим вазирининг биринчи ўринбосари Александр Бахановични қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан вазирнинг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов ҳам иштирок этди. Суҳбатда икки мамлакат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан, касбий таълим тизимини ривожлантириш, педагоглар малакасини ошириш ва илғор тажрибаларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар IТ технологиялари, энергетика, қурилиш ва экология каби йўналишларда Беларус тажрибасини ўрганиш, шунингдек, компетенция марказлари фаолиятини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Учрашув якунида томонлар таълим ва илмий тадқиқот соҳасидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш ҳамда ўзаро тажриба алмашувни давом эттиришга келишиб олдилар.


