Ўзбекистон ва Франция: қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари мустакамланмоқда
2025-10-07 15:25:00 / Янгиликлар

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, мавжуд лойиҳаларнинг жорий ҳолатини баҳолаш ва истиқболдаги йўналишларни белгилаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, импорт-экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Музокараларда, хусусан, сут ишлаб чиқариш соҳасидаги қўшма лойиҳа алоҳида эътиборга олиниб, унинг самарадорлигини ошириш бўйича амалий таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, чорвачиликда генетика йўналишини ривожлантириш, илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни қўллаб-қувватлаш, ҳамда логистика инфратузилмасини такомиллаштириш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди.
Вазир ўз набатида мамлакатимиз вилоятларининг имкониятларига алоҳида тўхталиб, бир қатор ҳудудларни логистика маркази сифатида ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритди. Унга кўра, жойларда ишлаб чиқариш занжири ва экспорт салоҳиятини ошириш учун барча зарур шароитлар мавжуд.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги амалдаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва мавжуд лойиҳаларни изчил амалга оширишга келишиб олдилар.


