Марказий Осиё педагоглари халқаро форумининг асосий ялпи мажлиси якунланди
2025-10-07 10:20:00 / Янгиликлар

Форумда сўз олган Марказий Осиё давлатлари (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон) таълим соҳаси вакиллари тадбирда кўзда тутилган масалалар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ялпи мажлисда ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари форумнинг аҳамияти ҳамда халқлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида фикр билдирар экан, Ўзбекистонда таълим трансформацияси ва унда халқаро алоқаларнинг ўрнини юқори баҳолади.
Маълумот учун: форумда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий резидент-координатори Сабина Махл, Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги инсон тараққиёти бўйича дастур менежери Тазин Фасиҳ, Осиё Тараққиёт Банки Минтақавий офис директори Канокпан Лао-Арая, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Майкл Холгейт, “Cambridge University Press & Assessment” Европа, Марказий Осиё ва Америка бўйича лойиҳа координатори Стив Кинг, Marshall Cavendish Education ташкилотининг бош директори ўринбосари Ҳайри Абдулла Саллеҳуддин ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Бугун куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар шўбаларга бўлинган ҳолда ўқув семинар тадбирларида қатнашади. Жараёнлар Нукус шаҳридаги Президент мактабида ташкил этилади.
Марказий Осиё педагоглари — бир минтақа, бир овоз, бир куч!


