Спорт соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда
2025-10-02 10:05:00 / Янгиликлар

Суҳбат давомида икки давлат ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилаётган йирик спорт тадбирлари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур масала юзасидан тадбирда иштирок этган Бошқирдистон Республикаси Ҳукумати Бош вазир ўринбосари – Спорт вазири Руслан Хабибов ҳам маълумот берди.
Учрашувда Адкҳам Икрамов томонидан Ўзбекистонда спорт соҳасида эришилган ютуқлар, соҳани рақамлаштириш борасида эришилган натижалар ҳамда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида Россия Давлат Думаси депутати Рима Баталова Ўзбекистон спортида эришилган ютуқлардан завқланганлигини алоҳида таъкидлади.
Ташриф доирасида меҳмонлар Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси билан яқиндан танишиб, спорт инфратузилмаси, замонавий мажмуалар ва яратилган шароитларга юқори баҳо бердилар.


