Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикалари энергетика ҳамда сув хўжаликлари вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
2025-09-09 10:10:00 / Янгиликлар
7 сентябрь куни Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикаларининг Энергетика ва сув хўжалиги вазирлари иштирокида навбатдаги ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда куз-қиш мавсумида уч мамлакат сув-энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва бу борадаги ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув сўнгида томонлар ўртасида доимий ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиб туришга келишилди ва тегишли баённомалар имзоланди.