Япон компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашув
2025-09-09 09:45:00 / Янгиликлар
ТИВда "JICA", "JETRO" ҳамда етакчи япон компаниялари — "Sumitomo Corporation", "ITOCHU Corporation", "Toyota Tsusho Corporation", "Marubeni Corporation", "MITSUI & Cо", "Mitsubishi Corporation", "Sojitz Corporation" вакиллари билан фойдали учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда хорижий ишбилармонлар учун амалга оширилаётган амалий ислоҳотлар, илғор технологиялар ва япон компанияларининг бой тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мавжуд масалаларга энг яхши ечимларни топиш, бизнес учун қулай шароитларни яратиш, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа муҳим масалалар кун тартибидаги асосий мавзулардан бўлди.
