АҚШ Президентининг глобал ҳамкорлик бўйича Махсус вакили билан учрашув тўғрисида
2025-08-29 08:25:00 / Янгиликлар
2025 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Президентининг глобал ҳамкорлик бўйича Махсус вакили Паоло Замполли билан учрашув ўтказди.

Мамлакатларимиз ўртасида янада мустаҳкам кўприклар қуриш — таълим ва маданиятдан тортиб, инновация ва бизнесгача — масалалари юзасидан фикр алмашилди. Халқларимизни янада яқинлаштириш учун мавжуд бўлган, ҳали тўлиқ ишга солинмаган салоҳият борлиги қайд этилди.
Мулоқот чоғида минтақавий ва глобал аҳамиятга эга қатор масалаларга ҳам эътибор қаратилди — янада фаровон келажак йўлида ҳамкорликни кучайтириш борасидаги умумий қарашлар қайд этилди.