Халқаро ҳамкорлик
2025-08-29 08:15:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда вазирлик раҳбарияти аъзолари иштирок этди.
Суҳбат давомида икки томонлама дўстона муносабатларни ривожлантириш, олий таълим ва илм-фан соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Корейс тилини қўллаб-қувватлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, талабалар ва мутахассислар алмашинуви, олий таълим муассасалари ўртасидаги бевосита ҳамкорликни кучайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Делегация аъзолари, шунингдек, Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги давлат сиёсати, ислоҳотлар жараёни ва тажрибалари билан яқиндан танишдилар.
Учрашув самимий руҳда ўтди ва томонлар келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

