Ўзбек-Япония cтратегик диалоги
2025-08-27 14:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Япония Ташқи ишлар вазири Иважа Такеши билан биргаликда биринчи марта ташқи ишлар вазирлари даражасида стратегик учрашув ўтказилди.

Ушбу учрашув доирасида химия саноати, энергетика, IТ, транспорт, кончилик ва “яшил” энергетика каби муҳим соҳалардаги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, икки давлат ўртасида стратегик диалог бўйича қўшма коммюнике имзоланди, бу ҳужжат сиёсий, иқтисодий, таълим ва халқаро алоқалар соҳаларидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ушбу янгилик Ўзбекистон ва Япония муносабатларининг янги босқичга кўтарилишини намойиш этади.


