Энергетика вазирлигида АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2024-03-28 14:10:00 / Янгиликлар

Тадбирда мамлакатларимиз барча йўналишлар қатори ёқилғи-энергетика ҳамда тоғ-кон саноати ва геология-қидирув соҳаларида ҳам изчил ҳамкорлик қилиб келаётгани алоҳида қайд этиб ўтилди.
Хусусан, “Air Products”, “Schlumberger”, “Honeywell UOP” сингари компаниялар билан нефть-газ соҳасида, “General Electric“ компанияси билан электр энергияси тармоғида бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. USAID ташкилоти билан эса “Марказий Осиё энергетикаси” ҳамда “Келажак энергияси” лойиҳалари бўйича ҳамкорликда ишланяпти.
Томонлар мазкур йўналишларда ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш учун катта имкониятлар мавжудлигини, келгусида бундан самарали фойдаланиш икки тараф учун ҳам манфаатли эканлигини таъкидладилар.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов қатнашди.
