Халқаро ҳамкорлик
2025-08-22 13:55:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Шин Мюнг Сеоп билан учрашди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, таълим соҳасидаги устувор йўналишлар ҳамда истиқболдаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Маълумот учун: KOICA билан ҳамкорликда “Мактабгача таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, ўқитиш ва ривожлантириш маркази ҳамда Инновацион мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш” грант лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Учрашув якунида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва истиқболда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида ўзаро яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

