Мақсад — хотин қизлар фаолида таъсирчан мулоқот кўникмасини ошириш
2025-08-20 09:35:00 / Янгиликлар

Ана шу эзгу мақсад йўлида Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова раҳбарлигида Ўзбекистон халқаро ислом академияси олимлари ҳамда “Нотиқлик санъати академияси” НТМ мутахассислари бир жойга жамланди.
Ташаббус марказида маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар, оила масалалари бўйича масъуллар ва ҳоким ўринбосарларининг аҳоли билан мулоқот қилиш маҳоратини ривожлантириш, суҳбатлар давомида эътиборни торта олиш, таъсирчан нутқ орқали фикрни ўтказа билиш кўникмасини шакллантириш, хотин-қизлар билан индивидуал ишлашда замонавий ёндашувларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш кўникмалари муҳокама қилинди.
Семинар давомида ҳар бир ҳудудда малакали менторлар гуруҳини шакллантириш, хотин-қизлар билан ишлашда инновацион ва таъсирчан ёндашувларни ўз ичига олган замонавий ўқув дастурини ишлаб чиқиш, мазкур дастурни тренерлар томонидан тайёрлаб, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан келишилган ҳолда республика бўйлаб босқичма-босқич семинарлар орқали жорий этиш режалаштирилди.

