Ҳаёт мактаби улуғ, маърифат йўли чароғон оналар бирлашган анжуман
2025-08-13 09:35:00 / Янгиликлар

“Оқила аёллар” ҳаракати Давлатимиз раҳбаринингмаърифатпарвар ғояларига асосланган ҳолда 2022 йилда ташкил этилган ва бугунги кунда 200 минг нафар фаол аъзо аёлларни бирлаштирган улкан жамоатчилик тузилмасига айланиб улгурди. Ҳаракат аъзолари нафақат маънавий-маърифий тарғибот ишларини амалга оширмоқда, балки юз минглаб оилалар тақдирига ижобий таъсир кўрсатишга муваффақ бўлди.
Анжуманда таъкидланганидек, “Оқила аёллар” ўз фаолиятини оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, ажримларни камайтириш, эрта никоҳлар, зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, ёшларда маърифат вамасъулият туйғусини шакллантириш каби муҳиммасалаларга йўналтирмоқда.
Ҳаракат доирасида:
• 854 мингдан ортиқ хонадон ўрганилди,
• 58 мингдан зиёд муаммолар аниқланди,
• 21 мингдан зиёд ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилди,
• 17 мингдан зиёд зўравонлик ҳолатлари бартараф этилди,
• 6 700 та мактаб ва касб-ҳунар муассасасида “Оқила қизлар” клублари ташкил этилди.
Шунингдек, “Ақл билан оила қур” лойиҳаси доирасида ёшлар, никоҳ арафасидаги жуфтликлар, муаммоли оилалар билан 9 мингдан зиёд учрашувлар ташкил этилди. Бу тадбирларда ҳуқуқшунослар, психологлар фаол иштирок этиб, ёшларнинг ҳаётга онгли ёндашувини шакллантиришга ҳисса қўшди.
Бош вазир ўринбосари ўз нутқида таъкидлаганидек, мазкур ҳаракат орқали маърифатли оналар, масъулиятли ота-оналар, баркамол авлод ва соғлом оилаларни шакллантириш— давлатимиз раҳбари белгилаб берган энг устувор вазифалардан биридир.
Анжуманда “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, жамиятда унинг таъсирини янада кучайтиришга қаратилган бир қатор амалий таклиф ва тавсиялар қабул қилинди. Жумладан, “Оила мактаблари”никенг жорий этиш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ажримлар билан боғлиқ муаммоларни илғор ечимлар орқали ҳал этиш ва медиа фаолликни кучайтириш устувор вазифалар сифатида белгиланди.
Тадбир якунида республика “Оқила аёллар” ҳаракатининг истиқболдаги вазифалари, устувор йўналишлари ҳамда аёллар маънавиятини юксалтириш бўйича аниқ амалийтаклиф ва тавсиялар ўз ифодасини топган Форум резолюцияси қабул қилинди. Резолюция матнини Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Аҳмедова форум иштирокчиларига ўқиб эшиттирди.


