Air Products билан стратегик инвестиция ва технология келишуви
2025-08-11 09:55:00 / Янгиликлар

Air Products — саноат газлари ишлаб чиқаришда етакчи халқаро компания бўлиб, 50 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади. Компания энергия соҳаси, кимё, қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати учун газ, ускуналар ҳамда технологиялар етказиб беради. Air Products трансмиллий корпорациялар ва давлат секторидаги ҳамкорларга хизмат кўрсатади ҳамда тоза водород ва барқарор энергетика ечимлари соҳасида жаҳон етакчисидир.
Конструктив фикр алмашинуви жараёнида томонлар амалга оширилган ташаббусларни муҳокама қилдилар ва барқарор энергетика, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда инвестицияларни жалб этиш йўналишларида келгуси ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олдилар.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли муносабатларни янада чуқурлаштириш ва устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш борасида ўзаро тайёрлигини билдирдилар. Хусусан, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда музлатиш, қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш бўйича замонавий технологияларини жорий этишга маҳаллий корхоналарни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

