Адлия вазири А.Ташкулов Сингапур Халқаро Медиация маркази раҳбари Жорж Лим билан учрашув ўтказди.
2025-08-08 11:50:00 / Янгиликлар

Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
▪️ низоларни тинч йўл билан ҳал этишда медиация институти тобора кенг қўлланилаётганлиги.
▪️ Медиациянинг афзалликлари сифатида ишларнинг тезроқ, арзонроқ ва иштирокчилар учун камроқ стрессли эканлиги.
▪️ медиаторлар малакасини ошириш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тизимини жорий этиш;
▪️ банк, суғурта каби соҳаларда медиациядан фойдаланиш доирасини кенгайтириш;
▪️ Сингапур тажрибасини ўрганиш асосида электрон платформа жорий этиш;
▪️ Сингапур Конвенциясига қўшилиш.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда 2021 йилда 4,8 минг иш медиация орқали ҳал қилинган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 7,2 мингга етган (50% ўсиш).
Учрашув якунида қуйидагиларга эришилди:
1. Сингапурдаги медиаторлар тайёрлаш марказлари билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 20 дан ошиқ медиаторларини халқаро стандартларга мос равишда қайта тайёрлаш;
2. Тошкент медиация марказининг регламент, низом ва кодексларини такомиллаштириш;
3. Ўзбекистонни Марказий Осиё давлатларида медиация низоларини ҳал қилишда регионал ҳабга айлантириш юзасидан тегишлар чораларни кўриш;
4. Айрим халқаро низолар бўйича медиация ишларини Тошкент медиация марказида кўриб чиқиш;
5. “Tashkent Law Spring” доирасида халқаро медиация ҳафталигини ўтказиш;
6. Сингапур Халқаро Медиация маркази билан ҳамкорлик юзасидан Англашув Меморандумини ва Йўл харитасини имзолаш.
Ж.Лимс, ўз навбатида, медиация соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишга ижобий қарашини, шу ўринда, мазкур масалада шахсан амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.
Ушбу учрашув халқаро тажриба алмашуви, қонунчиликни такомиллаштириш ва Ўзбекистонда медиация маданиятини ривожлантириш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.


