Коррупцияга қарши халқаро стандарт жорий қилинади
2025-08-07 09:40:00 / Янгиликлар

Унда соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш доирасида давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича хорижий ҳамкорларга батафсил маълумот берилиб, коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандартини (ISO 37001:2025) жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Бу халқаро стандарт талабларини вазирликда қўллаш учун коррупцияга қарши курашишга қаратилган 14 та ички локал ҳужжат янги таҳрирда қабул қилиниб, идоравий механизмлар жорий этилди ҳамда “коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида 4 та ахборот тизими яратилди, 2 таси такомиллаштирилди ҳамда 3 та мобиль илова ишга туширилди.
Республикадаги 3 838 та тиббиёт муассасаcи DMED тизимига уланиб, 32,8 млн. нафар аҳолининг ягона электрон тиббий картаси шакллантирилди.
Суҳбат давомида халқаро ташкилотлар ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда вазирликда бошланган “ҳуқуқий эксперимент” доирасида халқаро стандартни жорий қилиш ҳақида тўхтамга келинди.
Шунингдек, Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги делегацияси лойиҳаси доирасида тиббиёт соҳасида коррупция хавфи юқори бўлган йўналишларда илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, зарур тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга кенг жорий этишга келишиб олинди.

