Қишлоқ хўжалигида рақамли ёндашув: халқаро ҳамкорлик ва инновациялар
2025-08-07 09:15:00 / Янгиликлар

Сессияда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда ФАО вакили Кристина Алдериғи модератор сифатида иштирок этди. Тадбирда шунингдек, ФАО Инновациялар офиси вакили Ангелика Ушимана, Туркманистон қишлоқ хўжалиги вазири Чарияр Четиэв, БМТ Технологиялар банки директори Деодат Маҳараж, ФАО Балиқчиликни ривожлантириш офиси вакили Омар Пенарубиа каби юқори мартабали меҳмонлар қатнашди.
Тадбир доирасида ФАО томонидан 60 дан ортиқ мамлакатларда қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш ва инновациялар бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдим этилди. Марказий Осиё мамлакатларида ушбу соҳадаги тажрибалар, муваффақиятлар ва истиқболлар юзасидан фикр алмашилди.
Вазир Иброҳим Абдураҳмонов сўзга чиқиб, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, рақамли ечимларни жорий этиш, самарадорликни ошириш ва соҳани модернизация қилишда инновацион менежментнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди.
Сессия якунида Туркманистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ч. Четиэв билан икки томонлама учрашув ўтказилиб, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, юқори даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларнинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратилди.


