Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов Қирғизистонга ташриф буюрди
2025-08-01 11:10:00 / Янгиликлар

Мазкур ташриф Қирғизистонда қурилиш соҳасидаги биринчи давлат органи ташкил этилганининг 100 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй- жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов ҳамда Қирғизистон Республикаси Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Нурдан Орунтаэв иштирокида ўтказилган самимий мулоқотда томонларни қизиқтирган қатор масалалар муҳокама этилди.
Эслатим ўтамиз, ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси бир қатор қурилиш объектлари билан танишиши, шунингдек, қурилиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган музокараларда иштирок этиши режалаштирилган.
Қирғизистон Қурилиш вазирлигининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бугун, 1 август куни бўлиб ўтади.

