Германиянинг “Mangold Consulting Gmbh” компанияси президенти ҳамда бошқарувчи директори билан учрашув
2024-03-15 12:55:00 / Янгиликлар
Унда хорижда ишловчилар учун шароитлар, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзбекистонлик фуқароларни Германияда талаб юқори бўлган ишларга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Айни пайтда Германиядаги катта демографик жараёнлар боис бошқа давлатлардан меҳнат кучига талаб ортиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистондан тиббиёт йўналишидаги мутахассислар Германияда иш фаолиятини олиб боришмоқда. Мазкур йўналишда ҳали ҳамон иш кучига талаб катталиги билдириб ўтилди. Жумладан, Германиядаги 1000 дан ортиқ шифохоналарга тиббиёт ходимлари етишмаётганлиги ва бу борада Ўзбекистон томони ушбу бўшлиқни тўлдиришга тайёрлиги таъкидланди. Бироқ, ушбу жараённи тил билишдаги муаммолар секинлаштириб юбораётганлиги ва бу борада тил бўйича қўйилган талабларни юмшатиш таклиф этилди. Жумладан, немис тили ўқув курслари муддатини қисқартириш зарурлиги билдирилди.
Учрашувда нафақат тиббиёт йўналишидаги балки металлни қайта ишлаш корхоналаридаги мехатроника, логистика, юк автомобили ҳайдовчилиги йўналишларига катта талаб борлиги айтиб ўтилди. Ўз навбатида барча келишувларни тезроқ ҳаётга татбиқ этиш учун ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.