Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Уфуқ Улуташ ўртасида эҳтиром учрашуви бўлиб ўтди
2025-07-30 12:05:00 / Янгиликлар

Учрашув аввалида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб бораётганлиги, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро тадбир ва фестивалларда Туркия томони доимий қатнашиб нуфузли ўринларни эгаллаётганлиги таъкидланди.
Шунингдек, учрашув давомида икки томонлама маданий ҳамкорлик доирасида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, Ўзбекистонда “Туркия маданияти кунлари”ни ташкил этиш;
Кино соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
Туркиянинг машҳур мусиқа ва раққослар жамоаси “Онадолу оташи”нинг Ўзбекистонга гастроль сафарини ташкил этиш;
Халқаро туркий маданият ташкилоти - ТУРКСОЙ доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.
Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уфуқ Улуташ билан бўлиб ўтган эҳтиром учрашуви ўзаро ҳурмат ва юқори даражада бўлиб ўтди.


