Ўзбекистон ва ICARDA ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
2025-07-29 09:35:00 / Янгиликлар

Мулоқот чоғида ICARDA вакиллари Ўзбекистоннинг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш миллий стратегиясини амалга оширишда Қишлоқ хўжалигини мувофиқлаштириш маркази (ҚХММ) билан бевосита ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.
Учрашувда, шунингдек, ICARDA дунёдаги етакчи ген банклардан бири сифатида тан олингани, айни пайтда бу йўналишда тўртинчи ўринни эгаллаб тургани ҳамда ўсимликлар генетикаси бўйича катта илмий тажриба ва салоҳиятга эга экани таъкидланди. Томонлар айнан ушбу йўналишда ҳам ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.
Учрашув якунида ICARDAнинг Эфиопиядаги раҳбари чорвачилик соҳаси бўйича мутахассис экани қайд этилиб, бу йўналишда Ўзбекистонлик мутахассислар учун малака ошириш ва тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик таклиф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ICARDAni HECI – (Humanity, Ethics, Creativity, Имагинатион) ташаббуси доирасида ҳам ҳамкорлик қилишга таклиф этди.