Ўзбекистон-Грузия савдо ва инвестиция алоқаларининг ривожланиш истиқболлари
2025-07-24 20:10:00 / Янгиликлар
2025 йил 23 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Мариам Квривишвилининг билан учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Грузия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди. Томонлар савдо, транспорт ўзаро боғлиқлиги, логистика, инвестиция шериклиги, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик соҳаларида кейинги қадамларни келишиб олдилар.
Қайд этилишича, сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,5 баробарга ошган. Фақатгина 2024 йилда савдо ҳажми деярли 50 фоизга ўсди. Аввало, саноат кооперацияси, тўқимачилик, мева-сабзавот, фармацевтика ва бошқа соҳаларда ривожлантиришга ўзаро эътибор қаратилганлиги таъкидланди.
Эришилган келишувларни самарали амалга ошириш учун икки вазирлик ўртасида соҳа экспертлари иштирокида Қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилди.

