Аграр соҳадаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
2024-03-07 09:30:00 / Янгиликлар

Унда, дунё миқёсида глобал масалага айланган озиқ-овқат хавфсизлиги, бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини ошириш борасида фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида давлатимиз раҳбари бошчилигида аграр соҳа ривожи йўлида амалиётга жорий этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фонида вазирлик томонидан фермер ва кластер хўжаликлари учун яратилган имконият, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт салоҳияти юзасидан маълумот бериб ўтилди.
Айтиш керак, “Atyab Foodtech” компанияси гигиеник жиҳатдан тоза баланслаштирилган егуликларга эга бўлиш, озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли қайта ишлаш учун янги технологиялар ишлаб чиқиш, халқ истеъмол молларини халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш цингари масалалар борасида кўмак кўрсатади.
Суҳбат чоғида Республикада ишлаб чиқарилаётган ва олиб кирилаётган маҳсулотларни халқаро талаблар асосида синовдан ўтказиш бўйича замонавий тажриба лабораториялар ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Вазир ўз навбатида, бугун дунёда бўлаётган глобал ўзгаришлар, илм-фан ва техника тараққиёти илдам одимлаётган бир пайтда мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги таъминлаш ва унинг сифатини оширишда мазкур лабораторияларни ўрни муҳим эканлигини қайд этди.
Суҳбат асосини конструктив мулоқот ташкил этди. Бунда энг асосийси ҳозирги ҳолатни бузмаган ҳолда галдаги вазифалар ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш юзасидан қилинадиган ишларнинг кўлами белгилаб олинди.

