Франциянинг “Veolia” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2024-03-05 15:45:00 / Янгиликлар

Муҳокаманинг асосий мавзулари ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, барқарор ривожланиш институтини ташкил этиш имкониятлари бўлди. Институт коммунал ва энергетика соҳаси учун муҳандис ҳамда техникларни тайёрлаш билан шуғулланади.
Шунингдек, “Veolia” компанияси Ўзбекистонда ДХШ соҳасида қўшма лойиҳалар учун минтақавий платформа яратиш ниятида эканини маълум қилди. Платформанинг асосий йўналишлари иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация ва суғориш насос станцияларини модернизация қилиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўлади.
Бундан ташқари, учрашувда Ўзбекистонда “Veolia” компанияси иштирок этаётган жорий қўшма лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.

