Ўзбекистон ва Хитой Паралимпия ҳаракати бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2025-07-17 09:50:00 / Янгиликлар

Унда Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев ҳамда жаноб Чен Кай бошчилигидаги Хитой делегацияси вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида ҳар икки томон Паралимпия ва ногиронлар спортини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланишига, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳалар орқали спортчилар салоҳияти ошишига ишонч билдирди.
Спорт вазири Адкҳам Икрамов жаноб Чен Кайни юртимизда кўриб турганидан мамнунлигини билдириб, Хитой билан паралимпия спорт турлари бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил давом этаётганини таъкидлади.
Ўз навбатида, жаноб Чен Кай Ўзбекистон Паралимпия қўмитасини эришилаётган ютуқлар билан табриклаб, сўнгги йилларда ўзбекистонлик спортчиларнинг Паралимпия ўйинларида қўлга киритаётган юқори натижалари эътиборга лойиқ эканини алоҳида қайд этди.
Учрашув якунида томонлар мураббийлар малакасини ошириш, қўшма йиғинлар ташкил этиш, семинар ва тренинглар ўтказиш каби йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.


