Тошкент давлат иқтисодиёт университети халқаро рейтингларда кўрсатган натижалари эътироф этилди
2025-07-08 13:25:00 / Янгиликлар

Бу натижа билан ТДИУ республика миқёсида фахрли 4-ўринни қайд этди. Шунингдек, университетнинг “Менежмент” таълим йўналиши АҚШнинг “Бизнес мактаблар ва дастурлар аккредитация консуллиги” (ACBSP) томонидан халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтказилди. Бу орқали ТДИУ Марказий Осиё олий таълим муассасалари орасида биринчи бўлиб ACBSP халқаро аккредитациясини қўлга киритган олий таълим муассасасига айланди.
Шу муносабат билан ТДИУда сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адхам Худойқулов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, ТДИУ ректори Тўлқин Тешабаев ва университет жамоаси иштирок этди.
Тадбирда вазир Қўнғиротбой Шарипов сўзга чиқиб, университет жамоасини халқаро ютуқлари билан қутлаб, ушбу натижаларнинг ортида профессор-ўқитувчилар жамоасининг фидокорона меҳнати, замонавий ўқув дастурлари жорий этилгани, илм-фан ва инновацияларни узвий уйғунлаштиришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатлар турганини алоҳида эътироф этди..
Шунингдек, ТДИУ QS халқаро рейтингида “Битирувчиларнинг муваффақиятли ишга жойлашиши” индикатори бўйича 660-ўринни, “QS by Subject” — Иқтисодиёт ва эконометрика фанлари бўйича 401–450-ўринни, “QS Sustainability Rankings” — Бошқарув сифати индикатори бўйича 440-ўринни эгаллашга муваффақ бўлгани қайт этилди.
Тадбир доирасида АҚШнинг “Бизнес мактаблар ва дастурлар аккредитация консуллиги” (ACBSP) томонидан “Менежмент” йўналиши учун халқаро аккредитация сертификати ҳам тантанали равишда топширилди.
Университетнинг “Менежмент” йўналиши ACBSP аккредитациясини қўлга киритгани — мазкур йўналишда таҳсил олаётган талабалар учун нафақат миллий, балки халқаро майдонда ҳам янги имконият эшикларини очувчи муҳим босқич бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.


