Тошкентда Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми бўлиб ўтди
2025-07-07 08:00:00 / Янгиликлар

Тадбир Ўзбекистон ва Корея Республикасининг ишбилармон доиралари ва давлат тузилмаларидан 100 дан ортиқ вакилларни бирлаштирди.
Форумга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Улсан мери Ким Ду Гёнг раислик қилдилар. Нутқларида улар икки томонлама ҳамкорликнинг барқарор ривожланишини таъкидлаб, иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятлари, жумладан энергетика, электротехника саноати, туризм ва бошқа соҳалардаги устувор ҳамкорлик йўналишлари тақдим этилди. Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар.
Форумнинг муҳим натижаларидан бири “яшил” энергетика соҳасидаги ташаббусларни амалга ошириш бўйича ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши бўлди. Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси, Улсан мери ҳамда Кореянинг етакчи компаниялари — Hyundai Engineering, Samsung C&T, LG Energy Solution, Korea East-West Power, Doosan Enerbility ва LS Electric имзоладилар.
Форум доирасида шунингдек, B2B ва B2G шаклларида музокаралар ўтказилиб, улар давомида бизнес ва давлат вакиллари янги лойиҳаларни бошлашнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиб, ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар алмашдилар.


