Ўзбекистон ва Озарбайжон қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорлик кенгайтирилади
2025-07-04 08:50:00 / Янгиликлар

Музокараларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, замонавий технологияларни жалб қилиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Маълумот учун, AzerSun Holding — Жанубий Кавказ минтақасидаги энг йирик ва нуфузли агросаноат ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Ҳолдинг қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш, қадоқлаш, логистика, молия ва инвестиция соҳаларида фаолият юритади. Бугунги кунда компания таркибида 30 дан ортиқ корхона ва заводлар мавжуд бўлиб, минглаб иш ўринлари яратилган.
Учрашув якунида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ва замонавий ишлаб чиқариш тажрибаларини ўзаро татбиқ этишга тайёр эканликларини билдирди. Ҳозирда ушбу йўналишларда музокаралар давом этмоқда.

