Уммон Султонлиги Меҳнат вазирлиги бошчилигидаги делегация IT Park Uzbekistan’га ташриф буюрди
2025-06-30 09:30:00 / Янгиликлар

Шундан сўнг Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари Амиртемирхон Мусаев ҳамда Уммон Султонлиги Меҳнат вазири Маҳад Баавайн ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида рақамли технологиялар, меҳнат бозорида рақамлаштириш, кадрлар тайёрлаш сунъий интеллект, IT аутсорсинг ва электрон ҳукумат тизимларини жорий этиш соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида вазир Ўзбекистонда сўнгги йилларда рақамли трансформация жараёнлари жадал суръатларда амалга оширилаётгани, жумладан, электрон давлат хизматларини аҳоли ва бизнес учун янада осон ва шаффоф қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.
Маҳад Баавайн эса Уммондаги рақамлаштириш ташаббуслари, меҳнат соҳасидаги ислоҳотлар ва рақамли ечимлардан фойдаланиш амалиёти билан ўртоқлашди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

