Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг таклифига биноан Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги раҳбари Серкан Каялар бошчилигидаги делегация меҳмонда бўлиб турибди.
2024-02-23 11:30:00 / Янгиликлар

Туркиянинг қўлга киритган тажрибалардан фойдаланиш томонларга манфаатли бўлиши таъкидланди. Хусусан, касбга ўргатиш, малакани баҳолаш тизимларида қолаверса, Меҳнат назоратига оид ҳамкорлик ҳам катта натижа бериши айтиб ўтилди.
ТИКАнинг Ўзбекистондаги фаолиятига 30 йил тўлди ва бу давр ичида ҳамкорликда кўплаб ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширдик. Келгуси 30 йилликда ҳам улкан режаларимиз бор, деди Серкан Каялар.
Эндиликда, Туркияда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари ходимлари ва ҳоким ёрдамчиларининг тадбиркорликни ривожлантириш йўналиши бўйича малака оширувчилар сони янада кўпаяди. ТИКА томони бу борада тайёрлигини билдирди.
Учрашувда “Ўзбекистон–Туркия тадбиркорликка ўқитиш маркази” ҳамда “Ўзбек-Турк” қўшма касбга ўқитиш марказини ташкил этиш бўйича ҳам янги лойиҳалар ўртага ташлади. Мазкур таклифлар пухта ишлаб чиқилиб, ҳамкорлик истиқболлари белгиланадиган бўлди.
Қолаверса, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида барпо этилаётган, бино майдони 15 000 квадрат метрдан ортиқ, умумий ўқитиш қуввати сиғими 1000 нафаргача, 25 турдаги қисқа муддатли касблар, хусусан, электромобиллар ва муқобил энергия манбаларига техник хизмат кўрсатиш мумкин бўлган мономарказни методик ва моддий-техник қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам сўз борди. Томонлар, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, замонавий касбларга ўқитиш ва ҳунар ўргатишга тайёр эканликларини билдирди.


